Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Тадбиркорлар мурожаати адлия эътиборида


Пандемия шароитида глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларининг кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг издан чиқиши, дунё молия бозорларида хом ашё товарлари нархининг пасайиши ва конъюнктуранинг ёмонлашуви  каби омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади.  

Шунга кўра, мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 мартдаги  “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли ва шу йилнинг 3 апрель кунидаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонлари қабул қилинди.

Мазкур Фармон талабларига риоя қилиниши ҳамда ижроси юзасидан вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан
2 384 та тадбиркорлик субъектлари билан телефон орқали боғланган ҳолда уларнинг муаммолари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Ўтказилган суҳбатлар натижасига кўра, Фармонда белгиланган имтиёзлар ва имкониятлар бўйича тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муаммоли маслалалари юзасидан 37 та мурожаатлар адлия бўлимларининг иш юритувига қабул қилиниб, тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти субъектларига Фармонда  белигиланган имтиёз ва имкониятларнинг қўлланилишида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ваколатли идораларга нисбатан 1 та тақдимнома киритилди.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада
ҳуқуқни қўллаш амалиётини
ўрганиш бўлими