Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш тартиб-тамойили автоматлаштирилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йилнинг
4 август куни “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Қарорга кўра, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан заиф қатламларига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишнинг ягона тизими яратилади.

Сирдарё вилоятида 2019 йилнинг 1 октябридан тажриба лойиҳаси доирасида ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлашни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомиллари “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда.

2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида амалга оширилади.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида жисмоний шахснинг идентификатори ҳисобланади.

Давлат ижтимоий хизматлари ёки ёрдамини тақдим этиш доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлиги “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали амалга оширилади.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаш воситасида ўзаро ҳужжат алмашиш жараёнини автоматлаштириш орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш учун зарур бўлган маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатлар сонини тубдан қисқартириш;

белгиланган мезонларга мувофиқ кам таъминланган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасини объектив баҳолаш, давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш жараёнларини автоматлаштириш орқали қарорларни қабул қилишда субъектив ёндашувни бартараф этиш;

аҳолининг эҳтиёжманд тоифаси таркиби ўзгариши динамикаси мониторинги ва таҳлилини юритиш, уларни баҳолаш мезонларини республика ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш;

давлат ижтимоий хизматлари ва ижтимоий ёрдам олувчиларнинг доимий янгиланиб турадиган ягона маълумот базасини шакллантириш;

манфаатдор вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда хизматларни бепул ёки имтиёзли асосда тақдим этиши учун маълумот билан таъминлаш.

Ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома Ягона портал орқали тақдим этилади ва ўн икки ой давомида амал қилади;

Адлия вазирлиги 2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаларини шакллантирилишини таъминлайди.