Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратилади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 30 июлда “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратилади.

Субсидиялар қуйидаги шартларда ажратилади:

- қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;

- аҳоли томорқа ерларини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал қудуқни бурғулаш ва ишга тушуриш харажатларига қудуқнинг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;

- камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш харажатларининг 70 фоизи, бироқ 120 млн сўмдан ошмаган қисми қопланади.