Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Суд томонидан ариза қаноатлантирилди


Касби туман адлия бўлими томонидан туман Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ҳамда туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этиш аҳволи таҳлил қилинди.

Таҳлиллар натижасига кўра, туман Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида ишловчи 12 нафар ходимларнинг жами 11 564 387 сўм миқдорида, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг 18 нафар ходимларининг жами 13 002 343 сўм кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига устамалар бюджет маблағларидан ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ тўланмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига ариза киритилди ва суд фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилди.