Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Фуқаронинг ҳуқуқи тикланди


Қарши туман адлия бўлимига фуқаро Абдурахмонов Ибрагим мурожаат қилиб, Қарши туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан пенсия ҳисоблашда иш стажлари тўлиқ ҳисоб олмаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраган.

Туман адлия бўлими томонидан мурожаат юзасидан туман Маъмурий судига фуқаро И.Абдурахмоновнинг “Қарши такси” МЧЖда 04.08.2006-30.06.2009 йиллар ва “Насафнефтегазтранс” МЧЖда 01.07.2013-04.09.2016 йиллар давомида ишлаган иш стажлари ва иш ҳақларини ҳисобга олиш тўғрисидаги аризасини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклаш юзасидан шикоят аризаси киритилди.

Суд томонидан ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.