Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Таълим олиш учун яратилган имкониятлар...


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1 — 3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Фанлар академияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда олий таълим муассасасига қабул қилинган олимпиада ғолибларига “устоз-шогирд” тизими асосида тегишли соҳада юқори натижаларга эришган малакали мутахассислар бириктирилади.

Халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун — 500, ўқитувчисига — 450 баравари;

2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300, ўқитувчисига — 250 баравари;

3-ўрин (бронза медаль) учун — 200, ўқитувчисига — 150 баравари;

Асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун — 50 баравари;

2-ўрин учун — 35 баравари;

3-ўрин учун — 30 баравари;

Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади;

Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган:

халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз;

асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади;

Олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади.