Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Савол ва жавоб


Савол: Маҳалламизда бир нотинч оила бор. Эркак бу ерга ичкуёв бўлиб келган, ҳар сафар жанжал кўтарилганда уйдаги нарсаларни отиб синдиришга тушади. Хотини ва унинг онаси моддий зарарни қоплашни шу куёвдан талаб қилиши мумкинми?

 Жавоб: ҳа мумкин, қонунчилигимизда ҳар бир шахснинг мулк ҳуқуқи ҳимояси кафолатланган. Етказилган моддий зарарни қоплаш юзасидан судга мурожаат этилади. Шунингдек, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи:

ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали текин ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;

ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда эса, уларни бу ҳақда хабардор қилиш;

содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш ҳуқуқларига эга.

Қонуннинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Ушбу ҳолатда хотини ва унинг онаси ўзларига етказилган моддий зарарни ўрнини қоплаш масасида судга мурожаат этишлари мумкин.

Қарши туман адлия бўлими бошлиғи Р.Абдуллаева