Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Мактабгача таълим ташкилотларининг мақсад ва вазифалари...


Қонунчиликка кўра, мактабгача таълим ташкилотининг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

боланинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини амалга оширишни таъминлаш;

боланинг жисмоний, ақлий ва маънавий камолотини сақлаш ва мустаҳкамлаш;

умумтаълим муассасаларида боланинг жамиятга мослашишини ва таълим олишни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш.

 

Қуйидагилар мактабгача таълим ташкилоти вазифалари ҳисобланади:

болаларга, шу жумладан, ўзига хос эҳтиёжлари бор болаларга якка тартибда таълим дастурларидан фойдаланиш, шунингдек, ўз вақтида инклюзив мактабгача таълим ва тарбия олиш имконини берадиган қулай муҳит яратиш;

болаларда Ватанга муҳаббат туйғусини, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, атроф-муҳитга эҳтиёткор муносабатни шакллантириш;

боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш;

боланинг жамиятга мослашишини ва бошланғич таълимга тайёрлигини таъминлаш;

таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни жорий этиш.

 

Болаларни мактабгача таълим ташкилотида сақлаш учун ота-оналар тўлови:

Тарбияланувчиларни давлат мактабгача таълим ташкилотларида сақлаш деганда тарбияланувчиларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш тушунилади.

Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларида сақлаш учун ота-оналар тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади.

Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларида сақлаш учун ота-оналар тўлови миқдори ва уни тўлаш шакли уларнинг муассислари томонидан белгиланади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар фарзандларини сақлаш учун ота-оналар тўлови имтиёзли шартларда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади.