Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Фармон мазмуни ва ижроси юзасидан...


Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини кўтариш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш борасида иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор механизмларини кенг жорий қилиш тамойилларига асосланган ҳолда янги босқичдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ислоҳотлар давомида давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш ва хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил
26 мартда ПФ-5975-сон “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонинг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида Шаҳрисабз туман адлия бўлими фаолияти мисолида репортаж тасвирга олинди.
Кўрсатув давомида аҳолига ва тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар, кам таъминланган аҳолига кўрсатилаётган кўмак, адлия бўлими томонидан фуқароларга Фармон мазмунини тушунтириш юзасидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ёритилди.
Репортаж вилоят телевидениеси ва “Ўзбекистон 24” телеканаллари орқали ёритилиш режалаштирилмоқда.