Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Одам савдоси — инсон эркинлигига тахдид


Бугунги кунда одам савдоси – глобал муаммолардан бири бўлиб, бу муаммо билан кўпчилик давлатлар юзма-юз келмоқдалар. Бу ҳозирги кунги дунё ҳамжамияти олдида турган энг жиддий муаммолардан бири. Одамлардан шахвоний мақсадларда фойдаланиш, мажбурий меҳнат, болаларни эксплуатация қилиш, “уй қуллиги”, суррогат оналикда фойдаланиш, тиланчиликка мажбурлаш, одамлардан уларнинг иродаларига қарши тарзда турли қуролли кучларда, можароларда фойдаланиш, одамлар органларидан фойдаланиш – буларнинг хаммаси бир жиноятнинг турли шавқатсиз усулларда ифодаланишидир.

Ҳар йили минглаб эркак, аёл ва болалар турли давлатлар чегараларини босиб ўтиб, бевосита ёки билвосита қилинадиган зўрлик ёки унинг таҳдиди остида савдо ва эксплуатациянинг объекти бўлиб қолмоқдалар. Одамлар савдоси муаммоси бугунги кунда ривожланаётган давлатлар билан бир қаторда ривожланган мамлакатлар олдида ҳам ўз ечимини топмасдан келмоқда ва инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига сабаб бўлмоқда.

Одам савдоси – бугунги кунда энг катта муаммолардан бири. Унинг бозори гиёхвандлик восталари ва қурол яроғ савдосидан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Мазкур турдаги жиноят натижасида дунё бўйича амалга ошириладиган йиллик даромад 7 млрд АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Одам савдоси, айниқса аёллар ва болалар савдоси, айрим мамлакатларда шунчалик кенг тарқалганки, ҳатто миллат генофондига ва демак, миллий хавфсизликка реал хавф туғдира бошлади. Бундай вазиятда ҳар қандай ривожланган мамлакат мазкур турдаги жиноий фаолиятга қарши кураш учун барча зарурий чораларни кўриши шарт ва Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас.

Сабаби, бундай салбий ҳолатлар бизнинг республикамизда ҳам мавжуд, фуқароларимиз турли алдов ва фирибгарликлар таъсирида одам савдоси қурбонига айланмоқдалар.

2010 йил 30 июлда БМТнинг Бош Ассамблеяси 64/293-резолюцияси билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича БМТнинг Глобал ҳаракат дастурини қабул қилинган. Мазкур ҳаракат дастурида ушбу жиноятнинг олдини олиш, жабрдийдаларнинг ҳимояси, жиноятчиларни таъқиб этиш ва барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

2013 йилда БМТ томонидан 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинган.

Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
           Қонунга мувофиқ, одам савдосига қарши курашиш одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.