Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ҳар бир мурожаат эътиборда


Ғузор туман адлия бўлимига Қашқадарё вилоят “Тоза худуд” ДУК Ғузор туман филиалида ишловчи 12 нафар ходим иш хақлари тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб ариза билан мурожаат этган.

Туман адлия бўлими томонидан мазкур ариза юзасидан ўрганиш ўтказилиб, Қашқадарё вилоят “Тоза худуд” ДУК Ғузор туман филиалида ишловчилар И.Й.нинг 3.600.000 сўм, Р.Р.нинг 1.500.000 сўм, И.М.нинг 2.878.000 сўм, И.Х.нинг 5.200.000 сўм, Д.Қ.нинг 3.790.000 сўм, Ш.Т.нинг 3.100.000 сўм, Б.Ш.нинг 3.300.000 сўм, Б.Ғ.нинг 4.500.000 сўм, Д.Р.нинг
2.000.000 сўм, С.А.нинг 4.780.000 сўм, Ф.А.нинг 4.700.000 сўм, Ш.Й.нинг 5.170.000 сўмлик иш ҳақларини ундириб бериш юзасидан ФИБ Ғузор туманлараро судига аризалар киритилди.

ФИБ Ғузор туманлараро суди томонидан мазкур аризалар қаноатлантирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.