Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Асоссиз рад этилган нафақа қайта ҳисоб-китоб қилинди...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро А.Ш.нинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Фуқаро А.Ш.нинг келини Б.Г жорий йилнинг 14 февраль куни Қарши шаҳридаги фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг бирига
2020 йил 21 январда туғилган фарзанди учун бола парвариши бўйича нафақа тайинлашни сўраб, тегишли ҳужжатларни тақдим этган.

Мазкур мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш ва тўпланган ҳужжатлар таҳлилига кўра, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш идораси ҳузуридаги комиссия томонидан фуқаро Б.Г.ни тақдим этилган ҳужжатлари етарли даражада ўрганилмасдан, асоссиз равишда икки маротаба рад этилган.

Вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан фуқаро Б.Г.га жорий йилнинг март ойидан бошлаб бола парвариши бўйича нафақа пули тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши таъминланди.