Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Олий суд тизимидаги ўзгаришлар.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2020 йилдаги
ПФ-6034-сон Фармони билан суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этилиши;

         маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши;

         туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатган ҳолда маъмурий ва бошқа аммовий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларни ташкил этиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларни сақлаб қолиниши;

         Шунингдек, тегишли туман (шаҳар) аҳоли сонидан ва судларнинг ҳақиқий иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўртта туман иқтисодий судлари тугатилмоқда, бешта туман фуқаролик судлари ташкил этилмоқда, янги ташкил топган тўртта туманда жиноят судлари ташкил этилмоқда.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини

 ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси А.Хасанов