Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА АЁЛ ВА ЭРКАК ТЕНГЛИГИ


Савол:  Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлиги қандай тамойилларга асосланади ва оилавий ҳуқуқлар ҳимояси қандай амалга оширилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ, оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади. Ушбу қоидалар Оила кодексининг 14, 19, 20, 22, 23-моддаларида янада мустаҳкамланган.

Кодексга кўра, оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш суд томонидан фуқаролик суд ишларини юритиш қоидалари бўйича, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари ёки бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Саволга Қарши туман адлия бўлими бошлиғи Рисолат Абдуллаева жавоб берди.