Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Инсон ҳуқуқлари адлия органлари ҳимоясида


Мурожаатга эътибор инсонга, унинг дарду ташвишига бўлган эътибордир. Бу масала мамлакатимизда алоҳида эътиборда экани давлат сиёсатининг инсонпарварлиги, халқчиллиги намунасидир.

Мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин.

Адлия органларига кўпгина турли ҳил мурожаатлар келиб тушмоқда ва ҳар бир мурожаат қонуний тарзда ҳал этилмоқда.

Касби туман адлия бўлимига “Майманоқ” МФЙ, Майманоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Асатовнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Касби туман бўлимининг 2020 йил 10 июлдаги 884-сонли қарори асоссиз бўлганлиги учун ҳақиқий эмас деб топиб, бекор қилишни ва унга нисбатан ёшга доир пенсия миқдорини ҳисоблашда 1982 йил ва 1986-1990 йиллардаги иш стажларини инобатга олиб, ўзига нисбатан ёшга доир пенсия тайинлаш мажбуриятини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлимига юклатишга суд орқали амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш давомида туман адлия бўлими томонидан Ш.Асатовнинг манфаатини кўзлаб, Касби туман маъмурий судига ариза киритилди.