Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар...


Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир.

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан

 

         Барчамизга маълумки мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кўчайтириш, одил судловни самарали таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

         Мазкур ислоҳотларни мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти томмонидан 2020 йил 24 июль куни ПФ-6034-сон “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан суд тизимида қандай янгиликлар ёки ўзгариш бўлиши кутилмоқда!?

Жумладан, Фармон билан 2021 йил 1 январдан вилоятлар миқёсидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар негизида (судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда) ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилиши белгиланди. Яъни, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар бирида алоҳида-алоҳида фаолият юритаётган 3 та (фуқаролик, жиноят ва иқтисодий) судлар бирлаштирилиб, уларда алоҳида судлов ҳайъатлари ташкил этилади.

Натижада, бошқарув ва суд ишини ташкил этиш такомиллашади, судлардаги ишларни апелляция инстанциясида кўришдаги мавжуд сансалорликка барҳам берилади, энг асосийси - суд хатоликларини ўз вақтида тўғрилаш имконияти юзага келади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати (маъмурий судлардан) жиноят ишлари бўйича судларига ўтказиш белгиланди.

         Шунингдек, Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатларни кўришга ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий судларни ташкил этиш, шунингдек вилоят ва унга тенглаштирилган судларни сақлаб қолиш қайд этилди.

Фармон билан айрим туман судлари тугатилиб, айрим туманларда янги судлар ташкил қилиниши ҳам қайд этилди. 

Хусусан, Фармонга кўра, тегишли туман (шаҳар) аҳоли сонидан ва судларнинг ҳақиқий иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда:

2021 йил 1 январдан Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судлари тугатилиб, бу ҳудуддаги иқтисодий низоларни кўриш вазифаси яқин туманлардаги судлар зиммасига юклатилади.

Аҳоли сони нисбатан кўп бўлган ҳамда қўшни туман судлари узоқ масофада жойлашганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи ва Пахтакор туманлари судлари, Пастдарғом туманлараро иқтисодий суди, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон ва Тупроққалъа туманлари судлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, Президент фармонида Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича алоҳида судлов таркиби тузиш ҳам белгиланди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Фармондан кўзланган асосий мақсад фуқаролар, кенг халқ оммасининг одил судловга бўлган талабини қаноатлантириш, жисмоний ва юридик шахс қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини тўлақонли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдан иборатдир.

 

А.Исоқов

Қашқадарё вилоят адлия

бошқармаси бошлиғи ўринбосари