Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ЮРИДИК ТЕХНИКУМЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ


        Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги 14 та юридик техникумлар учун қабул кўрсаткичлари эълон қилинди. Жорий йил Республика бўйича мавжуд юридик техникумларига жами 3420 нафар ўқувчи қабул қилинади. Шундан 2310 та кундузги, 1110 та квота сиртқи таълим шаклига мўлжалланган.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали 1-10 август кунлари амалга оширилади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДА 3 ТА ЙЎНАЛИШДА:

Давлат – ҳуқуқий фаолият –60 та

Юридик хизмат – 30 та

Суд – ҳуқуқий фаолият – 60 та

ЖАМИ: 150 та кундузги таълим шаклида ўқувчилар қабул қилинади. Адлия вазирлигининг юридик техникумларига 11-синфни тамомлаган ўқувчилар ёки лицей ва коллеж битирувчилари ҳужжат топшириши мумкин.
Абитуриентларни қабул қилиш Давлат тест маркази ўтказадиган тест синовлари орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, табақалаштирилган тўлов-контракт («супер-контракт») асосида ҳам талабгорлар ўқишга қабул қилиниши мумкин. Абитуриентлар учун имтиҳонлар тарих фани ва хорижий тилдан бўлиб ўтади.

Ўқиш муддати – 2 йил.

Юридик техникумларни муваффақиятли тамомлаган, яъни ўқиш давомида ўз фаоллигини кўрсатиб, аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар ҳудудий Адлия бошқармаси томонидан Республика комиссиясига тақдим этилади. Битирувчи алоҳида суҳбат асосида Республика комиссияси хулосасига кўра Тошкент давлат юридик университетига тест синовларисиз ўқишга қабул қилинади.

Юридик техникумлар битирувчилари нотариус ёрдамчиси, ФҲДЁ бўлими инспектори, Давлат хизматлари маркази мутахассислари, судья ёрдамчиси ва давлат ижрочиси каби 89 та мутахассисликда ишлашлари мумкин бўлади.

Қашқадарё вилояти Юридик техникуми хақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳовала орқали каналга уланиш: https://t.me/qashyuridiktexnikum
Мурожаат учун: @yuridik_texnikumi_bot

Manzil: Qarshi shahri, I.Karimov ko'chasi, 52-uy.