Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Таҳлил натижалари


 Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги (рўйхат рақами 1136, 08.05.2020 й) Низом талаблари ижроси юзасидан вилоят халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари, шунингдек ушбу бошқармаларнинг туман (шаҳар) бўлимларида таҳлил қилинганда, бир қанча қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, ўтказилган таҳлил давомида вилоят халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари, шунингдек ушбу бошқармаларнинг туман (шаҳар) бўлимлари қамраб олиниб, улар томонидан 693 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, 550 нафар халқ таълими ходимлари ва 134 нафар мактабгача таълим бўлимлари ходимларига жами 3 483 444 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жами 28 та тақдимномалар киритилди.