Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Тадбиркорга ер участкаси ва компенсация берилиши белгиланди


Чироқчи туман адлия бўлимига “Навбаҳор” савдо ишлаб чиқариш фирмаси раҳбари  мурожаат қилиб фирмага тегишли “Савдо дўкони” биноси бузиб ташланганлиги ва эгалик ҳуқуқи белгиланган 171.00 метр квадрат ер участкаси давлат ва жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйилганлиги, бироқ туман ҳокимлиги томонидан компенсация пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган, бироқ суд томонидан рад этилган.

Туман адлия бўлимининг Қашқадарё вилоят иқтисодий судига киритган апелляция шикоятига асосан биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилиниб, Чироқчи туман ҳокимлигидан “Навбаҳор” савдо ишлаб чиқариш фирмасига 174 702 740 сўм компенсация ундириш ҳамда 118 кв.метр ер майдони ажратиш мажбурияти юклатилди.