Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Қарор ижросини мониторинг қилиш натижасида...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида “YERELEKTRON” ААТ орқали ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан мониторинг қилинди.

Мониторинг давомида адлия органларининг ташаббуси билан 317 та ер участкалари тизимга киритилиши ҳамда 59 та 2,65 гектар ер участкалари онлайн-аукционга чиқарилиши таъминланди.

47 та ҳолатда ваколатли ташкилотлар томонидан келишиш ва хулоса бериш ҳамда техник шартларни ишлаб чиқишда белгиланган тартиб ва муддат бузилиши ҳамда ҳокимликлар томонидан 806 та ҳолатда 485 248 000 сўмлик архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилганлиги учун тегишли тўловлар амалга оширилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

Шунингдек, ҳокимликлар томонидан жами 26 та ҳолатда инвестиция мажбуриятларини белгилашда ва тармоқ жадвалларини тайёрлашда муддат бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги ҳамда 19 та аукцион савдоларисиз тўғридан-тўғри ер ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ваколатли ташкилотларга жами 15 та таъсир чоралари, 10 та тақдимнома ва
5 та маъмурий таклифлар киритилди.