Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Савол беринг жавоб берамиз


1.Савол: Менинг эрим кўп йиллардан буён бедарак йўқолган, у билан бўлган никоҳимни бекор қилишим мумкинми?

Жавоб: Суднинг эр-хотиндан бирининг бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисидаги қарори асосида никоҳдан ажратиш эр ёки хотиннинг бирининг турар жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

2. Савол: Эрим вафот этган, лекин у ҳаётлигида паспортини йўқотиб қўйган эди. Ҳужжатсиз ўлимини қайд этиш мумкинми?

Жавоб: Ўлимни қайд этиш учун ФДҲЁ бўлимига 16 ёшгача бўлган вафот этган шахснинг туғилганлик хақидаги гувоҳномаси, 16 ёшдан ошган вафот этган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати тақдим этилади. Агар ҳужжат йўқолган бўлиб, ФДҲЁ бўлимига тақдим этилмаган ҳолда ўлимини қайд этиш рад этилмайди ва далолатнома ёзувига “ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномасига ёки суднинг шахсни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарорига асосан қайд этилди” деб ёзиб кўйилади.

3. Савол: Ўғлим жазони ижро этиш муассасида яъни қамоқхонада касалланиб, шу ерда вафот этган. Ўлим ҳақидаги гувоҳномани қаердан оламан?

Жавоб: Жазони ижро этиш муассасаларида вафот этган шахсларининг ўлимини қайд этиш мазкур муассаса маъмуриятининг хабарига кўра, вафот этган кишининг озодликдан маҳрум қилингунга қадар доимий яшаган жойидаги ёки жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ҳудуддаги ФДҲЁ бўлими томонидан амалга оширилади.

 

 

Саволларга Қарши шаҳар Мадад ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Ф.Тошпулатов жавоб берди.