Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Қарорлар қонунийлиги ўрганилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёхуд уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг қабул қилган қарорлари мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда.

Хусусан, ҳокимликлар томонидан жорий йилнинг июнь ойи давомида қабул қилинган қарорлар юзасидан ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижасида 35 та қарорлар қонун ҳужжатларига зид қабул қилинганлиги аниқланиб, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан тақдимномалар киритилди.