Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Фармон ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди


Қашқадарё вилоят туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги
ПФ-5938-сонли “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 16-банди ижроси юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларида таҳлил ўтказилди.

Ўтказилган таҳлил давомида барча туман (шаҳар) ҳокимликлари қамраб олиниб, улар томонидан 654 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, 12 та ҳолатда МФЙлардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларнинг меҳнат шартномалари туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси раислари буйруқ ёки фармойишларига асосан эмас, туман (шаҳар) ҳокимлари қарорларига асосан бекор қилинган.

Шунингдек, меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга 125 494 484 сўм Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан ишдан бўшатиш нафақалари тўланмай келинаётганлиги маълум бўлди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича жами 12 та тақдимномалар киритилди.