Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Қарши туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 13-17 июль кунлари амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ


Қарши туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя этилиши “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг қилинди.

Мониторинг натижасида туман ҳокимлиги томонидан ер участкасига инвестиция киритиш мажбуриятлари 5 иш куни мобайнида белгиланмаслиги оқибатида муддат бузилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Шунингдек, “Қашқадарё Сув таъминоти” МЧЖнинг Қарши туман филиали томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш юзасидан ҳам муддат бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича маъмурий таклиф тайёрланмоқда.

Шунингдек, аукцион савдоларига чиқарилмасдан рад этилган  9 та ер участкалари жойига бориб ўрганилиб, асоссиз рад этилганлиги аниқланди ва далолатнома расмийлаштирилди.  

Бўлим томонидан 2020 йил 16 июлда фуқаро Хуррамова Мамлакатни манфаатини кўзлаб (болани у ёки бу онадан туғилганлик фактини белгилаш ҳақида ) Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

2020 йил 17 июлда фуқаро Абдурахмонов Ибрагимнинг манфаатини кўзлаб киритилган шикоят аризаси Қарши туман Маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди.

Туман ҳокимлиги томонидан 2020 йилнинг июн ойида қабул қилинган қарорларининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган мониторинг жараёнида 15 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди ва туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Жорий йилнинг 13-17-июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ижроси мониторинг қилинди.

Мониторинг натижасида 104 та қонунбузилиши ҳолати аниқланиб, тақдимнома киритилди.

Якунланган ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси 2018 йил
8 январдаги “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5997-сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тайёрланган тарғибот материаллари бўлимнинг фейсбукдаги саҳифасида, туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда туман Халқ таълими телеграм каналлари орқали ёритилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан карантин тартиб қоидаларини бузганлик учун белгиланган жавобгарликлар юзасидан аҳолига онлайн тушунтиришлар берилди.

 

Қарши туман адлия

бўлими бошлиғи                  
 Р.Абдуллаева