Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил 13-17 июль кунлари амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ


Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 13-17 июль кунлари давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари мониторинг қилинди.

 Мониторинг жараёнида 6 та муддат бузилиш ҳолатлари аниқланди ва мазкур ҳолат юзасидан таъсир чораси киритиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бўлим томонидан шаҳар ҳокимининг 2020 йил июнь ойи давомида қабул қилинган қарор ва фармойишларини қонунда белгиланган талабларга мувофиқ қабул қилганлиги юзасидан мониторинг ўтказилди. Ўтказилган мониторинг жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади.

Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ва Меҳнат кодексининг 67, 100, 102 ва 109-моддалари талабларига риоя этилиши таҳлил қилинди.

Натижада 63 нафар МФЙ мутахассисларига 98 009 730 сўм охирги ҳисоб-китоб пуллари тўлаб бермаганлик ҳолати аниқланиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Қарши шаҳар ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Бўлим томонидан янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар мазмун-моҳиятини, хусусан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил
8 январдаги “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони хамда коронавирус пандемияси даврида ўрнатилган карантин қоидалари ва унга нисбатан белгиланган жавобгарлик чораларини аҳолига етказиш мақсадида бўлимнинг “Facebook” ҳамда бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларида савол-жавоблар, мақолалар кўринишида ёритиб борилди.

        

   Қарши шаҳар адлия
            бўлими бошлиғи  в.в.б          
Н.Мавлонов