Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Касби туман адлия бўлимининг 13-17 июль кунлари давомида амалга оширган ишлари юзасидан М А Ъ Л У М О Т Н О М А


Касби туман адлия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя этилиши “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг қилинди.

Мониторинг натижасида туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2020 йил 30 июнь 62 та ҳолатда 82 925 047 сўм миқдорида минимал қиймат миқдори кам белгиланганлиги ҳамда 1 та ҳолатда 469 149,58 сўм миқдорида кўп белгиланганлиги аниқланди.

Хусусан, Касби туман ҳудудидан 18:03:01:01:01:0300 кадастр рақамли ер участкаси B1710237-09748 рақам билан 2020 йил 5 майда “YERELEKTRON” ААТга ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати у тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида белгиланиши лозим бўлсада, туман солиқ инспекцияси томонидан 1 иш кунидан кечиктириб, яъни 2020 йил 1 июнь ҳолатида минимал қиймат белгиланмаганлиги сабабли 1 кун муддат ўтказиб юборилган.

Худди шу каби муддатлар бузилиши ҳолатлари «YERELEKTRON» ААТга жойлаштирилган уникал рақамлари 18:03:01:01:01:0300 18:03:05:04:01:8339, 18:03:04:03:02:5455, 18:03:07:03:01:2652, B1710237-09985, B1710237-09992, B1710237-13437, B1710237-13439, B1710237-13448, B1710237-13459, B1710237-13467, B1710237-13474, B1710237-13483, B1710237-13486, B1710237-13488, B1710237-13489, B1710237-13496, B1710237-13506, B1710237-13533, B1710237-13558, B1710237-13576, B1710237-13579, B1710237-13961, B1710237-13576-сонли буюртмаларда ҳам такрорланган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича туман солиқ инспекциясига тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари, туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил июнь ойи давомида қабул қилинган қарор ва фармойишлар мониторинг қилинди.

Мониторинг жараёнида қонун ҳужжатларига зид равишда қарорлар қабул қилинганлиги, хусусан норматив тусдаги қарорлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан чиқарилганлиги, жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонлари қонун ҳужжатлари талаби бўйича электрон аукционсиз тўғридан-тўғри бериб юборилганлиги ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди ва натижасига кўра ёзма тарзда ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ва Меҳнат кодексининг 67, 100, 102 ва 109 моддалари талабларига риоя этилишини мониторинг қилинди.

Мониторинг натижасида, Касби туман ҳокимининг 2020 йил
20 майдаги HQ-574/05-сон қарори билан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари қонун ҳужжатларига зид равишда ишдан бўшатилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, туман ҳокимлигининг мазкур қарори билан 41 нафар мутахассислар ишдан бўшатилган бўлсада, Меҳнат кодексининг 102-моддаси талаби асосида огоҳлантирилмаган.

Шунингдек, кодекснинг 67 ва 109-моддаси талаблари асосида Норқулова Ўғилой Тилабовнага 1 022 205 сўм, Камолова Моҳира Эшмуродовага 1 022 205 сўм, жами 2 044 410 сўм миқдордаги ишдан бўшатиш нафақалари тўлаб берилмаганлиги аниқланди ва аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Бўлим томонидан коронавирус пандемияси даврида аҳолини қизиқтираётган саволларга ижтимоий тармоқлар орқали тушунтиришлар бериш ҳамда тарғибот тадбирларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан карантин тартиб қоидаларини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик мазмун-моҳияти юзасидан аҳолига онлайн тушунтиришлар бериш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали 3 та видеопост, 7 та пост ва 1 та мақолалар тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди ҳамда газетада чоп этилиши учун тақдим этилди.

Шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан ҳам 58 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 50 таси оммавий ахборот воситалари орқали, 8 таси ёзма ва кўргазмали тарғибот тадбирларини ташкил этади.

 

Касби туман

адлия бўлими бошлиғи
                                                   Ш.Ш.Қудратов