Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ходим кучга кирмаган суд ажримига асосан ишдан бўшатилди


Нишон туман адлия бўлимига Нишон тумани, “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А.Т. ариза билан мурожаат қилди.

Аризада фуқаро А.Т. Нишон туман Мактабгача таълим бўлимининг 2019 йил 13 июндаги 28-К-сонли буйруғи билан Нишон туманидаги 4-сонли Мактабгача таълим бўлимига хўжалик ишлари мудири лавозимига ишга қабул қилингани ва бўлим раҳбарининг 2019 йил 12 декабрдаги
17-сонли буйруғи билан А.Т. билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 106-моддасининг 3-бандига кўра асоссиз бекор қилинганлигини билдирган.

Меҳнат шатномасининг бекор қилинишига асос қилиб, Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 2019 йил 12 декабрдаги ажрими кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-Процессуал кодексининг
530-моддасида биринчи инстанция судининг ажрими шу ажрим устидан кассация тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш муддати ўтиши билан ёхуд шикоят ёки протест билдирилган тақдирда иш юқори судда кўриб бўлингандан кейин қонуний кучга кириши ва ижро этилиши белгиланган.

Бироқ, Нишон туман 4-сон Мактабгача таълим бўлими Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг қонуний кучга кирмаган 2019 йил
12 декабрдаги ажримини асос қилиб, 12 декабрдаги 17-сонли буйруқ билан А.Т. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган.

Меҳнат кодексининг 108-моддасида меҳнат шартномаси бекор қилинган кун иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт эканлиги белгиланган бўлсада, буйруқ нусхаси шу кунга қадар А.Т.га таништирилмаган ва унинг нусхаси берилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан А.Т.ни Нишон туманидаги 4-сонли Мактабгача таълим бўлими хўжалик ишлари мудири лавозимига ишга тиклаш, мажбурий прогулда юрган кунлари учун ҳисобланиши лозим бўлган ўртача 702 013 сўмдан ойлик иш ҳақи миқдорида пул маблағини ундириб бериш ва 2 000 000 сўм миқдорда маънавий зарарни ундириш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд томонидан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилди.