Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар тақдим этилмоқда


Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этилмоқда.

Субсидиялар даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга берилади.

Қонунчиликка кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:

қишлоқ жойларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг  3,8 дан 5,8 бараваригача;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,0 дан 6,5 бараваригача;

Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 дан 9,0 бараваригача бўлган оилалар даромади юқори бўлмаган оилалар ҳисобланади.

Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ариза бериш муддати йилнинг
1 мартидан 1 октябргача этиб белгиланган.

Субсидиялар:

қишлоқ жойларда — биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига;

шаҳарларда — бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун — Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

 

Қашқадарё вилоят адлия
бошқармаси масъул ходими
Бобоева Венера