Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Пенсия тайинлашда иш стажлари ҳисобга олинмади


Ғузор туман адлия бўлимига 7 нафар фуқаролар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ғузор туман бўлими томонидан умрбод ёшга доир пенсия тайинлаш давомида иш стажларини тўлиқ ҳисобга олинмаганлигидан норозилиги юзасидан мурожаат қилди.

Туман адлия бўлими томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида фуқароларнинг бир неча йиллик иш стажлари пенсия тайинлаш давомида ҳисобга олинмаганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ғузор туман бўлимига иш стажаларини пенсия тайинлашда ҳисобга олиш мажбуриятини юклаш юзасидан Ғузор туман маъмурий судига ариза киритилди ва суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилди.