Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Компенсация пуллари ундириб берилди


Чироқчи туман адлия бўлимига туман ФҲДЁ бўлими ходимлари мурожаат қилиб, туман ҳокимлиги томонидан фойданилмаган меҳнат таътилари учун компенсация пуллари тўлаб берилмаганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармонининг 23-бандига асосан ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилган.

Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида ходимларнинг ҳокимиятдан  агентлик тасарруфига ўтказилиши жараёнида туман ҳокимлиги томонидан тўлиқ ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаганлик ҳолати аниқланди.

 Туман адлия бўлимининг аралашуви натижасида туман хокимлиги томонидан 5 нафар ходимларга фойданилмаган меҳнат таътиллари учун жами 4 621 453 сўм миқдоридаги компенсация пуллари тўлаб берилди.

 

Чироқчи туман адлия

бўлими бошлиғи                                                      

У.Жобборов