Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2020 йил 6-10 июль кунларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сонли Қарорида адлия органлари нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар фаолияти қонунийлигини таъминлаш масалалари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
15 январдаги 5-сонли Қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-бандига асосан юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига нодавлат нотижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритиш тегишли адлия органи раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилиши назарда тутилган.

Қарши шаҳар давлат хизматлари марказининг Ўзбекистон футболни ривожлантириш жамғармаси вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси архитекторлар уюшмаси вилоят бўлимини тугатиш юзасидан чиқарилган 2017 йил 2 февралдаги 2-сон ва 2016 йил 29 ноябрдаги 72-сон қарорларини ғайриқонуний деб топиш юзасидан Қарши шаҳар маъмурий судига
2020 йил 9 июлда ариза киритилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги
308-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидги низомга асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишлилиги бўйича уни давлат рўйхатидан ўтказган ёки ҳисобга қўйган адлия органини ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида олдиндан хабардор қилиши лозим.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Қарши минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси Қарши Локомотив депоси бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан 2020 йил 1 июлда ўтказилган тадбир юзасидан рўйхатдан ўтказувчи орган қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинмаганлиги сабабли ташкилотга 2020 йил 10 июлда қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳнома киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг топшириғига асосан бўлим томонидан Қашқадарё вилоят адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотларнинг e-ngo.uz порталидаги шахсий кабинетлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги топшириға асосан
2015-2019 йиллар давомида вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган жами тадбирлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари балансига хорижий манбалардан келиб тушган маблағлар, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар вакиллари билан ўтказилган профилактик суҳбатлар ва киритилган огоҳномалар ҳамда бўлим томонидан нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар учун ҳамда улар билан биргаликда экстремизм ва терроризм (жиноий даромадларни легаллаштириш)га қарши кураш бўйича ўтказилган тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар бўлимда мавжуд ҳужжатлар асосида умумлаштирган ҳолда тақдим этилди.

 

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлар

бўлими катта маслаҳатчиси

                                                        Э.Дустов