Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Қўшимча иш ҳақлари тўланмаганлиги аниқланди


Қашқадарё вилоят туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 мартдаги
ПҚ-4254-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида таҳлил қилинганда, туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан бир қанча қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, ўтказилган таҳлил давомида барча туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари қамраб олиниб, улар томонидан 261 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди ва масъул ходимларга 109 380 218 сўм қўшимча ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўланмай келинаётганлиги маълум бўлди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича жами 10 та тақдимномалар киритилди.