Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

САВОЛ БЕРДИНГИЗ...


Савол: Яқиндан бошлаб болалар боғачасига ишга жойлашдим. Мени синов муддати билан ишга қабул қилишди. Болаларим ёш бўлганлиги сабабли,синов муддати давомида меҳнатшга лаёқатсизлик варақасини очишимга тўғри келди. Бу синов муддатига таъсир қиладими?

 

М. Алимова. Қарши тумани

 

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 85 –моддасига асосан, дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди.

Ушбу ҳолатда синов муддати Сизнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлган муддатга узайтирилиб ҳисобланади.

 

 

Савол: Менга бошқа бўлимда ишлайдиган касбдошимнининг вазифаси юклатилди. Ўзим тўлиқ ставкада ишлайман. Бу ўриндошлик ҳисобланадими? Мен билан қандай ҳисоб китоб қилинади?.

Х.Авазова. Қарши тумани

 

Жавоб:  Йўқ, бу ўриндошлик ҳисобланмайди. ўриндошлик асосида ишлаш деганда — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилади. Ушбу ҳолатда Сизга вақтинчалик бошқа вазифа юкланмоқда. Бунда Сизга Меҳнат Кодексининг 160-моддасига асосан ҳақ тўланади, яъни, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 160 –моддасига асосан, бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, ўриндошлик асосида ишлаганлик учун, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

 

Саволларга Қарши туман Адлия бўлими бошлиғи

  Рисолат Абдуллаева жавоб берди