Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими фаолиятидан...


Вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан бўлимга жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 86 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 та мурожаат жойига чиқиб ўрганилди, 30 та мурожаат ҳал этилди, қолган мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра бошқа ташкилотларга юборилди.

Бўлим томонидан шу давр мобайнида 3 та соҳада ўрганиш ҳамда
6 та қонун ҳужжатининг ижроси бўйича мониторинг ўтказилди.

Ўрганиш ва мониторинг натижалари бўйича жами 4 114 та қонун бузилиши аниқланди (413 та ҳокимият органларида, 292 та қурилиш ва архитектура соҳасида, 117 та солиқ органларида, 1387 та бошқа назорат қилувчи идораларда, 280 та бандлик ва меҳнат органларида, 726 та таълим муассасаларида, 284 та “Ўзтрансгаз” ва “Ўзбекэнерго” АЖларда, 170 та бошқа коммунал хизмат кўрсатувчи идораларда ҳамда 445 та бошқа ташкилотларда).

Ўрганиш ва мониторинг натижасида 49 та тақдимнома (14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 1 та қурилиш органига, 2 та солиқ органларига, 6 та бошқа назорат қилувчи органларга, 1 та бандлик ва меҳнат органига, 20 та таълим муассасаларига, 1 тадан “Ўзтрансгаз” ва “Ўзбекэнерго” АЖларга, 1 та бошқа коммунал хизмат кўрсатувчи корхонага ҳамда 2 та бошқа ташкилотларга), 10 та маъмурий таклифлар ҳамда 33 та огоҳномалар киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 23 нафар шахслар интизомий жавобгарликка, 6 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бўлим томонидан 6 та ташкилотлар фаолияти мониторинг қилинди ва ўтказилган мониторингларда 19 тизимли муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ҳамда соҳани янада ривожалантириш юзасидан хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда
31 та таклифлар ишлаб чиқилди.

Бўлим томонидан жами 101 маротаба тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 35 марта ОАВ орқали (4 та телевидения, 8 та радио, 6 та газета ва 17 та веб-сайт орқали), 65 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ташкил этилган.