Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Нишон туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Нишон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 88 та мурожаатнинг 77 таси ҳал этилиб, шундан
62 таси ёки 90,8 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 90,0 фоиз) қаноатлантирилган, 16 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
2 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 6 та тақдимнома киритилиб, 1 та норматив-ҳуқуқий, 20 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорларнинг банди бекор қилинди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан жами 95 та ташкилотларда 3 та ўрганишлар ва
46 та мониторинглар ўтказилиб, натижада 2 202 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 150 та тегишли таъсир чоралари, хусусан, 41 та тақдимнома,
181 та огоҳнома ва 16 та маъмурий баённома, 3 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 27 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди, 20 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 6 та назорат қилувчи органларнинг,  жами 26 та ҳужжатлар бекор қилинди. 184 млн. 250,1 минг сўмлик маблағ қонуний эгаларига ундириб берилди.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб, тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 19 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
9 та   даъво аризалари киритилиб, шундан 7 та 21 млн. 747,6 минг сўм иш ҳақини ундириш, 1 та ишга тиклаш ва 1 та ноқонуний қарорни бекор қилиш бўйича даъво аризалари киритилди.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 6 ойида  давомида жами 358 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 240 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 110 та оғзаки,
8 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Бўлим томонидан бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда тумандаги 8 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 360 нафардан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 27 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.