Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ходим ишга тикланди


Қамаши туман адлия бўлимига Қамаши туман, “Ўзбекистон” МФЙ, Қамаши кўчаси, 100/17 уйда яшовчи фуқаро Барноева Лазокатхон Абдумаликовна Қамаши туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан асоссиз равишда ишдан бўшатилганлиги сабабли ишга тиклашга амалий ёрдам бериш юзасидан ариза билан мурожаат этди.

Адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганишда, марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 101 ва 237-моддалари  талабларига риоя этилмаган ҳолда, яъни Л.Барноеванинг 3 ёшгача вояга етмаган фарзанди бўлсада, у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси МКнинг 100-моддаси 2-кисми 1-бандига асосан 2020 йил
7 март куни  7К §-10-сонли бўйруғига асосан қонунсиз равишда бекор қилинганлиги аниқланди.

Холбуки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг
101-моддасига кўра, “Башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Меҳнат шартномаси корхона тугатилиши муносабати билан, корхона раҳбари билан тузилган шартномани ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра бекор килинишига йўл қўйилмаслиги”,
237-моддасида “Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади” деб кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни ғайриқонуний деб топиб, фуқаро Л.Барноевани Қамаши туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказига ишга тиклаш ҳамда унинг фойдасига мажбурий равишда ишда бўлмаган вақти учун иш ҳақини ундириб бериш юзасидан даъво аризаси киритилди

Суд томонидан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаро Л.А.Барноевага мажбурий бекор юрган кунлари учун жами 1.251.524 сўм иш ҳақи ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.

 

Қамаши туман адлия бўлими

бошлиғи Ш.Қаҳҳаров

e-height: 120%;mso-ansi-language:UZ-CYR'>Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 518 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 315 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 185 таси оғзаки, 18 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.