Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 1-ярим йиллик давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 106 та мурожаатнинг 102 таси ҳал этилиб, шундан 85 таси ёки 78,7 фоизи қаноатлантирилган, 17 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 1 таси тегишлигига кўра бошқа ташкилотларга юборилган, 2 та мурожаат юзасидан ўрганиш давом этмоқда.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
3 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 6 та тақдимнома киритилиб, 1 та норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳамда 12 та норматив-ҳуқуқий тусда бўлмаган қарор ва фармойишлари бекор қилинган.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 120 та ташкилотларда 3 та ўрганиш ва 41 та мониторинглар ўтказилиб, натижада 4 007 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 46 та тақдимнома, 19 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 199 та огоҳнома киритилди.

Натижада 43 нафар шахс интизомий (шундан эгаллаб турган вазифасидан озод қилинмаган) ва 144 млн. 511,2 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 19 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга
1 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 518 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 315 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 185 таси оғзаки, 18 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.