Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ғузор туман адлия бўлимининг 2020 йил 6 ойи давомида амалга оширган фаолияти юзасидан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ғузор туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 2-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб  тушган  мурожаатларнинг  кўриб  чиқилиши  бўйича

 

Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 97 нафар фуқаронинг мурожаатлари қонун доирасида кўриб чиқилиб, 92 таси қаноатлантирилган ва уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган бўлса, 5 тасига қонун доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

 

Ўтказилган   сайёр    қабуллар

 

Бўлим томонидан ҳамкор ташкилотлар, давлат нотариал идоралари нотариуслар иштирокида тумандаги 10 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 417 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 60 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 58 таси қаноатлантирилган ва 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

 

Қонун  ҳужжатларини  ҳуқуқий  экспертизадан  ўтказиш  бўйича

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги
2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
2 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 5 та тақдимнома киритилиб, 1 та норматив-ҳуқуқий, 8 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорлар ва бандлари бекор қилинди.

 

     Ўтказилган  ўрганишлар  ва  қўлланилган  таъсир  чоралари  бўйича

 

Бўлими томонидан ҳисобот даврида жами 87 та ташкилотларда 3 та ўрганиш ва 45 та мониторинглар ўтказилиб, натижада 4 044 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан      321 та таъсир чоралари қўлланилди.

 Шундан;  73 та тақдимнома, 206 та огоҳнома 18 та маъмурий баённома, 11 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

                                                        Натижада

 

- 41 нафар шахс интизомий (шундн 1 нафари эгаллаб турган давозимидан озод қилинган) ва 133 936 417 сўмдан ортиқ  пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

 

- 32 та қонун талабларига зид равишда қабул қилинган қарор ва бошқа хужжатлар бекор қилинган.

 

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 28 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 11 та даъво ариза ва аризалар киритилиб тўлиқ қаноатлантирилган, 2 345.6 минг сўм манфаатдор шахс фойдасига ундирилган.

 

Амалга  оширилган  ҳуқуқий  тарғибот  тадбирлари  бўйича

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 393 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб,  шундан 166 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 210 таси оғзаки, 17 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 46 таси манзилли тарғибот ва 23 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.