Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 135 та мурожаатнинг 135 таси ҳал этилиб, шундан
 64 таси ёки 47,4 фоизи қаноатлантирилган, 71 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
2 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 5 та тақдимнома киритилиб, 2 та норматив-ҳуқуқий, 17 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорларнинг банди бекор қилинди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан жами 107 та ташкилотларда 3 та ўрганишлар ва
45 та мониторинглар ўтказилиб, натижада 3032 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 215 та тегишли таъсир чоралари, хусусан, 66 та тақдимнома,
138 та огоҳнома ва 7 та маъмурий баённома, 4 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

Натижада 21 нафар шахс интизомий ва 10 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Қарши шаҳар Сувоқова корхонасининг 12 нафар ходимлариига 41.524.600 сўмлик, Қашқадарё вилояти Иссиқлик манбаи ДУКнинг 15 нафар ходимларига 152 348 700 сўмлик иш ҳақларини ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, БТПЖ Қарши шаҳар бўлими томонидан 5 нафар фуқароларга нисбатан асоссиз пенсия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилганлик ҳолати юзасидан судга киритилган шикоят аризаси тўлиқ қаноатлантирилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 6 ойида  давомида жами 519 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 341 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 169 та оғзаки,
9 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Бўлим томонидан бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда тумандаги 8 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 250 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 2 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди ва
6 та мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб қаноатлантирилди.