Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 93 та мурожаатнинг 84 таси ҳал этилиб, шундан
 58 таси ёки 62,4 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 69 фоиз) қаноатлантирилган, 26 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Адлия бўлими томонидан 2020 йил 1-ярим йиллик давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги 12 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 300 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 30 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
2 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 6 та тақдимнома киритилиб, 1 та норматив-ҳуқуқий, 9 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорларнинг банди бекор қилинди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан 70 та ташкилотларда жами 3 та ўрганишлар ва 38 та мониторинглар ўтказилиб, натижада 2728 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 232 та тегишли таъсир чоралари, хусусан, 53 та тақдимнома, 160 та огоҳнома ва 10 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ҳамда 9 та даъво аризалари киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 22 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди, 10 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари бекор қилинди. 154,2 млн сўмлик маблағ қонуний эгаларига ундириб берилди.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 9 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Киритилган даъво аризаларининг 7 таси қаноатлантирилиб, 2 таси фуқаролик судининг иш юритувида бўлиб турибди.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 6 ойида  давомида жами 223 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 202 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 12 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

и иштирок этиб, 40 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.