Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Чироқчи туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Чироқчи туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 123 та мурожаатнинг 113 таси ҳал этилиб, шундан
113 таси ёки 97 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 97,0 фоиз) қаноатлантирилган, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
2 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 7 та тақдимнома киритилиб, 3 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлар бекор қилинди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан 69 та ташкилотларда жами 3 та ўрганишлар ва 42 та мониторинглар ўтказилиб, натижада 3385 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 277 та тегишли таъсир чоралари, хусусан, 55 та тақдимнома, 211 та огоҳнома ва 11 та маъмурий баённома, шундан маъмарий баённома раймийлаштирилгани 1 та, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар 10 та киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 21 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди, 14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ноқонуний ҳужжатлари ҳамда 26 та назорат қилувчи органларнинг  ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди. 457 млн. 405,48 минг сўмлик маблағ қонуний эгаларига ундириб берилди.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб, тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
судларга 4 та  даъво аризалар киртилиб, 2 та даъво аризалар қанотлантирилгна, 1 та даъво ариза рад этилган, 1 та даъво ариза ижрода.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 6 ойида  давомида жами 346 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 139 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 200 та оғзаки,
7 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Бўлим томонидан бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда тумандаги 21 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 476 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 40 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.