Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6-ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 63 та мурожаатнинг 59 таси ҳал этилиб, шундан 59 таси ёки 94 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 92 фоиз) қаноатлантирилган, 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Адлия бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида давлат нотариал идоралари нотариуслари билан биргаликда тумандаги барча 10 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 350 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 7 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 6 та тақдимнома киритилди ва 23 та қарорларнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

 

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 3 та ўрганиш ва 38 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 119 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва натижада 5451 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан  44 та тақдимнома, 24 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 140 та огоҳнома киритилди.

Натижада 16 нафар шахс интизомий ва 106 млн. 500 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 24 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 9 та даъво аризалари киритилган бўлиб, 6 таси қаноатлантирилди ва 6 млн 237 минг сўм тегишли фуқароларга ундириб берилди. Қолган 4 та даъво ариза судда кўрилмоқда.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 477 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 109 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 318 таси оғзаки, 50 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.