Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6-ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил 1-ярим йиллик давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 74 та мурожаатнинг 69 таси ҳал этилиб, шундан 69 таси ёки 93,2 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 73,9 фоиз) қаноатлантирилган, 18 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 5 та мурожаат қолдиқда қолган.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
3 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган мониторинглар натижаси бўйича 6 та тақдимнома киритилиб,
4 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинган.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 3 та ўрганиш ва
44 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 69 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 3 507 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 76 та тақдимнома, 11 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 198 та огоҳнома киритилди.

Натижада 11 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди (шундан эгаллаб турган вазифасидан озод қилинмаган). Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 11 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга
10 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан барча даъво аризалар қаноатлантирилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 576 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 352 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 197 таси оғзаки, телевидение орқали 1 та, радио орқали 1 та ва
22 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

 

Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил 1-ярим йиллик давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 74 та мурожаатнинг 69 таси ҳал этилиб, шундан 69 таси ёки 93,2 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 73,9 фоиз) қаноатлантирилган, 18 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 5 та мурожаат ўрганилмоқда.

Адлия бўлими томонидан 2020 йил 1-ярим йиллик давомида бошқарма ва шаҳардаги 11 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 550 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 19 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.