Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими фаолиятидан...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида қуйидаги ишлар олиб борилди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган  46 та қарор лойиҳалари ишчи тартибида амалий ёрдам берган ҳолда розилик имзолари қўйилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқарув органлари, ташкилотлар ва корхоналарнинг 34 нафар юридик хизмат ходимлари Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ташкил қилинган масофавий таълим курсига қабул қилиниб малакасини ошириб келишмоқда.

“Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси бўйича 25 та нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражаси берилди.

“Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича идора ва ташкилотлар томонидан 28 нафар юридик хизмат ходимлари вилоят адлия бошқармаси билан келишилган ҳолда ишга қабул қилинди.

“Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар” ижроси бўйича минимал талабларга идора ва ташкилотлар томонидан риоя этилаётганлиги юзасидан 3 та ўрганиш ва 26 та мониторинг ўтказилди. Ўрганиш ва мониторинг натижасида жами  323 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан 25 та тақдимнома киритилиб, уларга асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 11 та қарор ва фармойишлари бекор қилинди ва 13 нафар масъулларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.