Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 1-ярим йиллик давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2020 йил 1-ярим йиллик давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 82 та мурожаатнинг 74 таси ҳал этилиб, шундан 66 таси ёки 80,5 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 89,2 фоиз) қаноатлантирилган, 8 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 2 та мурожаат ўрганилмоқда.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
2 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 8 та тақдимнома киритилиб, 6 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 3 та ўрганиш ва
46 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 144 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганишлар натижасида 4 632 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 58 та тақдимнома, 16 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 254 та огоҳнома киритилди.

Натижада 36 нафар шахс интизомий (шундан эгаллаб турган вазифасидан озод қилинмаган) ва 186 млн. 296,9 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 16 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга
1 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

 

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 768 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 425 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 307 таси оғзаки, 36 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.