Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими фаолиятидан...


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан аҳолини хабардор қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи давомида бўлим томонидан  100 дан ортиқ оғзаки, 200 га яқин оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилган.

Бўлим томонидан жойларда самарали тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини Қарши ҳарбий прокуратураси назорати остидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига етказиб бориш бўйича Қарши ҳарбий прокуратураси билан,  ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида 2020 йил давомида ОАВда чиқишлар ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш юзасидан вилоят прокуратураси ва ИИБ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси билан, вилоят телевидение ва радиоси орқали чиқишларни амалга ошириш мақсадида вилоят телерадиокомпанияси билан, халқ депутатлари томонидан аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш ва ижросини назорат қилиш юзасидан барча сиёсий партиялар билан ҳамкорликда тарғибот режалари тасдиқланиб, унга кўра 20 га яқин оммавий ахборот воситалари орқали, 20 дан ортиқ  давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, “Қашқадарё оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси” МЧЖ билан ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланиб, унга кўра жамиятга қарашли газета, журнал, сайт ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали 50 дан ортиқ маълумот ва ахборотлар тарқатилди.

Ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида ёшлар фаолиятини кенгайтириш, шунингдек уларнинг жамиятда фаоллигини оширишга доир мақсадида “Ёш тарғиботчилар” гуруҳи ташкил этилди.

Улар иштирокида мактаб ва коллежларда 10 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Бўлим томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ижтимоий тармоқлардан самарали тарзда фойдаланилмоқда.

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ақлий ва ижодий фаоллигини ошириш, бўш вақтларини самарали ўтказишини таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали викториналар ташкил этилди.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят миқёсида 7-11 синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилиб, 1, 2 ва 3-ўрин ғолибларига вилоят адлия бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур викторинани вилоят бўйича оммалаштиришда вилоят халқ таълими бошқармаси кўмагида карантин даврида вилоятдаги барча синфлар миқёсида ташкил этилган телеграм группаларидан кенг фойдаланилди. Танловда 500 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.

Шунингдек мазкур викториналарнинг ўтказилишининг доимийлиги таъминланиб, телеграм канали ва группа ташкил этил ди ва унда 1000 дан ортиқ  ўқувчиларнинг аъзолиги таъминланди.

Викторина ҳафта давомида ўтказилиб, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни совринли тарзда ташкил этилмоқда. Хусусан, 4 июнь куни ўтказилган викторинада ҳам 3 та юқори ўринни эгаллаган иштирокчиларга бошқарманинг диплом ва совғалари тақдим этилмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда коронавирус пандемияси даврида карантин чоралари қўлланилаётганлиги сабабли идора ва ташкилотларга Конституция, коррупция, меҳнат ҳуқуқи ҳамда соҳага оид қонун ҳужжатлари юзасидан қисқа ва аниқ қилиб тайёрланган аннотациялар ташкилотларнинг расмий веб-сайтида, телеграм мессенжерларида ҳамда ижтимоий тармоқларда жойлаштириш учун электрон тарзда юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 25 апрелдаги 130-ум-сонли буйруғига кўра, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг ва баҳолаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишлари ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, салбий ёки паст кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этишда кўмаклашиш бўйича зарур ва аниқ мақсадга йўналтирилган чоралар кўрилмоқда.