Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2020 йил ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил II-чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди.

2020 йил ярим йиллиги ҳолатида нодавлат нотижорат ташкилотлар жами 616 тани ташкил этиб, шундан 388 та давлат рўйхатидан ўтказилган, 228 та ҳисобга қўйилган. 185 та диний ташкилотлар, шундан 2 та ноисломий диний ташкилот ҳисобланади.

Бўлим томонидан 2020 йил ярим йиллиги давомида 23 та нодавлат нотижорат ташкилотлари (шундан 18 та давлат рўйхатидан ўтказилган,
1 ҳисобга қўйилган) рўйхатдан ўтказилди. Қайта рўйхатдан ўтказиш юзасидан келиб тушган мурожаатлар асосида 21 та нодавлат нотижорат ташкилотлар қайта рўйхатдан ўтказилди.

Жумладан, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон электрон компюьтер спорти федерацияси Қашқадарё вилояти бўлинмаси, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси “Индорама агро” МЧЖ ХК бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қашқадарё вилоят бўлими ва туман (шаҳар) бўлинмалари, Ўзбекистон Адолат социал демократик партияси Қашқадарё вилоят ҳудудий партия ташгкилоти қайта рўйхатдан ўтказилган, Республика Тожик Миллий маданий маркази Деҳқонобод туман филиали ҳисобга қўйилган, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси қайта ҳисобга қўйилди.

Қашқадарё вилояти ҳудудида мустақил фаолият олиб борадиган 1 та Қашқадарё вилоят ижтимоий ҳимоя жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳисобот даври давомида бўлимга 20 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, шулардан 14 та ариза, 4 та шикоят, 2 та ишонч телефони орқали, шундан 8 та қаноатлантирилган, 10 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган, 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, мазкур мурожаатлардан 1 таси мурожаат муаллифининг яшаш манзилига чиққан ҳолда мурожаат муаллифи иштирокида ўрганилган.

Бўлим томонидан жами 148 та тақдимнома, 67 та огоҳнома, 1 та маъмурий таклиф ва 13 та маъмурий баённома, 2 та даъво аризалар киритилган бўлиб, натижада 169 та шахс интизомий жавобгарликка, 10 та шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, киритилган 2 та даъво аризаси қаноатлантирилиб, узоқ муддатдан бери фаолият кўрсатмай келаётган  2 та ННТ суд тартибида тугатилган. Киритилган тақдимнома натижасида туман ҳокимлигининг 1 та Фармойиши бекор қилинган.

Вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил ярим йилликка мўлжалланган иш режасига асосан 1 та нодавлат нотижорат ташкилотида ўрганиш ҳамда
9 та нодавлат нотижорат ташкилотида мониторинг ўтказилди.

Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижаларига кўра, нодавлат нтижорат ташкилотлар соҳасида 1159 та, диний ташкилотлар соҳасида 395 та жами 1 554 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва келгусида такроран содир этмаслик мақсадида 148 та тақдимномалар киритилди.

Бўлим томонидан доимий фаолият кўрсатувчи 14 та ҳакамлик судлари рўйхатдан ўтказилган, 37 та ҳакамлик судъялари ресстрга киритилган, Мазкур судъяларнинг 32 таси олий маълумотли, 5 таси ўрта маълумотли,
10 таси ҳуқуқшунос, 27 таси бошқа соҳа вакиллари ҳисобланади. 

Бўлим томонидан шу давр мобайнида жами 144 та тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, шундан 4 маротаба телевидениеда, 5 маротаба радиода,
15 маротаба газетада, 69 маротаба веб саитларда чиқишлар қилинди. Маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва бошқа жойларда 23 маротаба маъруза, 19 маротаба давра суҳбати ҳамда 7 маротаба семинарлар ташкил этилди. Бўлим томонидан нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар соҳасида 2 та қўлланма 120 та нусхада тайёрланди ва тарқатилди.