Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


2020 йилнинг 6 ойи давомида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 2 325 та мурожаатнинг 2 041 таси ҳал этилиб, шундан 1 329 таси ёки
57 фоизи қаноатлантирилди, 705 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 таси рад этилди, шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 151 та мурожаатнинг 150 таси ҳал этилиб, шундан
37 таси ёки 24.5 фоизи қаноатлантирилди, 107 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 таси рад этилди.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 46 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 93 та тақдимнома киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида жами 218 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, шундан 39 таси норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда амалиётда мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 471 та таклифлар ишлаб чиқилди.

 

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган
таъсир чоралари бўйича

Бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида жами 64 та ўрганиш ва 695 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 1 668 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида
61 637 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 1 193 та тақдимнома, 279 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида ва 2 та жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 3 327 та огоҳнома киритилди.

Натижада 591 нафар шахс интизомий (шундан 2 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди) ва 235 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 510 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, 3 та ҳужжат ижроси тўхтатилган, шунингдек 4 млрд. 170 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

Ҳисобот даврида судларга 869 млн. 463 минг сўмлик 154 та даъво аризалари киритилган бўлиб, ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган
17 та 134 млн. 013 минг сўмлик даъво аризаси натижасига кўра
301 млн. 816 минг сўмлик 110 та даъво аризалари қаноатлантирилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан жами 8 763 та, шундан 4 336 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 3 912 таси оғзаки, 515 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Шунингдек, 867 таси уйма-уй бориб ўтказилган ҳуқуқий тарғиботлар бўлса, 1946 таси манзилли ҳуқуқий тарғиботлар ҳисобланади.

 

Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўйича

Бошқарма томонидан 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра жами 616 та нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 388 таси давлат рўйхатига, 228 таси ҳисоб рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат, шунингдек, 185 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 183 таси ислом динига мансуб бўлса, 2 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади.

 

Адвокатура соҳаси бўйича

 

Бошқармадан жами 139 та адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 114 таси адвокатлик бюролари, 21 таси адвокатлик фирмалари, 4 таси адвокатлар ҳайъатларини ташкил этади.

Шунингдек, 2020 йил 1 июль ҳолатида жами 314 нафар адвокатга адвокатлик лицензияси берилган бўлиб, шундан 207 таси лицензия олиб ишлаётганлар, 1 таси ишламаётганлар, 14 таси бошқа ҳудудда ишлаётганлар, 92 тасининг лицензияси амал қилиши тугатилган.