Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Хотин-қизлар ҳуқуқлари юзасидан семинар ташкил этилди


Қарши туман адлия бўлими томонидан Инновацион технологиялар марказида фаол хотин-қизлар иштирокида “Аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари” мавзусида ташкил этилган семинарда иштирок этилиб, иштирокчиларга хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ янги қабул қилинган қонунларнинг моҳияти  тушунтирилди.

Семинар давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари жамиятимизда умумий тартибда амалдаги ҳуқуқий нормаларга асосланиб ҳимоя қилиб келинганлиги, ушбу ҳимояни кучайтириш чораси сифатида “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги таъкидланди.

Семинар иштирокчиларига қонундаги асосий таянч тушунчалар, яъни зўравонлик, жинсий, жисмоний, иқтисодий, руҳий зўравонликлар, иш жойи, тазйиқ, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиқлар ва зўравонликнинг олдини олиш, муҳофаза ордери каби тушунчалар мазмун-моҳияти очиб берилди.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги (бунда давлат божларидан озод этилиши), ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш, ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қонун билан мустаҳкамланганлиги тушунтирилди.

Қонунда фаолияти хотин-қизлар билан боғлиқ бўлган барча давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги белгиланган ваколатлари ва бошқа асосий тушунча ва мақсадлар тушунтириб берилди.