Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Адлия аралашгач...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Деҳқонобод тумани, “Бошчарбоғ” МФЙ, 16-уйда яшовчи фуқаро У.Хўжамов мутахассислиги бўйича ишга киришида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат юзасидан вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашуви натижасида фуқаро Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 30 июндаги 97-к-сонли буйруғи билан туман тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига навбатчи фельдшер вазифасига ишга қабул қилинди.

Шунингдек, Қарши шаҳар, “Беглар” МФЙ, Дарвозагузар кўчаси,
26-уйда яшовчи фуқаро Р.Ниёзов мурожаат қилиб, набираси учун 02 ёш нафақа пули тайинлашда амалий ёрдам беришни сўраган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳам вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашувига кўра фуқаро Р.Ниёзовнинг келини М.Қиёмова 02 ёш нафақа пули тайинлашни сўраб “Беглар” МФЙга топширган ариза ва бирламчи хужжатлари “Беглар” маҳалла фуқаролари йиғинининг Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш бўйича комиссияси томонидан 2020 йил 30 июнь куни ўрганиб чиқилиб, нафақа пули тайинланди.